Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
(مَّقَامِ ) бу сўз луғатда қадам ўрни яъни, қадам турган жой маъносини англатади. (قَامَ، يَقُومُ ) феълининг масдари.
Иброҳим а.с. қадамининг изи Ҳарамдаги ўша бизга таниш бўлган тошга тушган. Хўш, бу тошнинг ўзи қандай тош? Бу ҳақда турли ривоятлар бор. Мен рожиҳроқ деб билган гап шуки, Иброҳим а.с. уйнинг қурилиши юқорига кўтарилгач, оёғининг остига тош қўйиб олиши лозим бўлиб қолган. Мана шу қўйилган тош бугунги кундаги ўша машҳур тош бўлса керак, деб биламан.
3-
وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَن طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
(Ва Иброҳим билан Исмоилга: «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку — сужуд эгалари учун пок тутинг», деб буюрдик). Яъни, Иброҳим ва Исмоилга уйни қуринглар ва уни Аллоҳ айтиб ўтган кимсалар учун холис қилинглар, деб ваҳи қилдик.
لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
(Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку — сужуд эгалари учун). Токи, бошқалар уни ўраб олмасин, унга аралашмасин.
(عَهِدْهَا إِلَى ). Яъни, тавсия қилдик, топшириқ бердик, тайинладик маъноларида. Бу сўз ила ҳарфи билан бирга келганда тавсия қилиш, тайинлаш маъноларини англатади.
(أَن طَهِّرَا ) (أَن ) изоҳлаб келадиган (أى яъни) маъносида.
(طَهِّرَا пок тутинг). Яъни, уни тавоф, ибодат, руку ва сажда қилувчилар учун пок қилиб қуринглар. Биз бу ерда пок сўзини мажозий маънода холис қилиб қуринглар, дедик. Негаки, уй қурилган жойда ҳали ҳеч ким яшамаганди, унда тозаланиши керак бўлган санамлар ҳам, ахлатлар ҳам ҳали йўқ эди.
رَّبَّنَا إِنِّي أَسْكَنتُ مِن ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِندَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ
– „Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир бўлагини — ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг Ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим“. [14:37]
(لِلطَّائِفِينَ тавоф қилгувчилар учун). Уйни тавоф қиладиган кимсалар.
8-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208
|